МАНГУСТЛАР

МАНГУСТЛАР (Herpestes) – йиртқич сут эмизувчи ҳайвонлар уруғи, ви-веррасимонлар оиласига киради. Гавдасининг уз. 23—64 см, думи 50 см гача. Мўйнаси дағал, ранги бир хилда ёки йўлйўл. 10 тури Жан. Осиёда, 6 тури Африкада, 1 тури Европа (Испания)да тарқалган. Ўрмонлар ва бутазорларда, баъзан аҳоли ‘ яшайдиган жойлар яқинида ҳаёт кечиради. Тунда фаол. Майда умуртқали ҳайвонлар, баъзан умуртқасизлар билан озиқланади, заҳарли илонларни еб, фойда келтиради.

Loading...