МАНИТУВЕЙЖ

МАНИТУВЕЙЖ — Канаданинг Онтарио провинциясидаги колчеданли кумушмисрух рудалари конлари гуруҳи. Юқори кўлдан шим. да жойлашган. 1950 й. дан Геко ва Уайлрой конларидан, бошқа конлардан 1964 й. дан қазиб олинади. Руда майдони архей даврининг амфиболит ва кристалли сла-нецлари, шунингдек, уларни ёриб ўтган метаморфиклашган габбродиабаз жинсларидан тузилган. Қатлам ва линза шаклларидаги руда таналари кристаллик сланецлар ва амфиболитлар орасида деярли горизонтал ҳолатда жойлашган. Рудадаги асосий минераллар: пирит, пирротин, сфалерит; қолгани — халькопирит, галенит; норудаси — кварц. Разведка қилинган руда захираси 40 млн. т дан зиёд. Руда таркибидаги Zn 3,7 —4,6%, Си 1,9 —2,1%, Sn 0,32%; Ag 55 —69 г/т. Руда карьер усулда ва ер остидан қазиб олинади.

Loading...