МАНИЯ

МАНИЯ (юн. mania — телбалик, жаҳл, шод-хуррамлик) , маниакал синдром — киши руҳияти (психика)нинг бузилиши. Бемор кайфи чоғ юради, серҳаракат, ғайратли, лекин эзма бўлиб қолади, улуғворлик ҳисси ва б. пайдо бўлади. Юзаки фикр юритади, бир нарсани гапириб туриб, иккинчисига ўтиб кетади. Кўпинча, кайфияти тез ўзгаради, хурсанд бўлиб турганда, бирдан ғазабланиб кетади. Мания маниакалдепрессив психознутт маниакал фазасида. шизофрения, инфекцион, мия касалликлари заҳарланиш ва б. да кузатилади. Баъзан улуғворлик, буюклик Манияси ҳам учрайди. Бирор нарсага, мас, ўғриликка, жинсий алоқага ружу қилиш ва б. ҳам Манияга хос.

Prev Article

МАНИФЕСТ

Next Article

МАНН