МАННОНОВ Назирулла Маннонович

МАННОНОВ Назирулла Маннонович (1909.15.3 — Тошкент — 1981.23.9) — олим, агроном, ВАСХНИЛ мухбир аъзоси (1970), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967), Меҳнат Қаҳрамони (1957). Ўрта Осиё пахтачилик ва ипакчилик ин-тини тугатган (1933). СоюзНИХИ нинг Оққовоқ суғориш ва агротехника марказий ст-ясида илмий ходим, бўлим мудири (1934 — 51). Тошкент вилоятидаги «Қизил Ўзбекистон»кзи раиси (1951—58), СоюзНИХИ директори (1958-61, 1966-72), ЎзССР Қишлоқ хўжалиги вазири (1961—62), Куба ҳукумати ҳузурида бош маслаҳатчи — ташкилотчи (1962 — 63), ЎзССР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари — фан бош бошқармаси бошлиғи (1972-77), 1977-81 й. ларда ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлими деҳқончилик ва кимёлаштириш секцияси раиси. Илмий ишлари тупроқ маҳсулдорлигини ошириш, ғўза-беда ва дон экинлар алмашлаб экишни ўрганиш ва жорий қилиш, минерал ўғитлар ва б. ни кўллаш масалаларига бағишланган.

Ад.: Удобрение хлопчатника в севообороте, Т., 1971 (в соавторстве).

Prev Article

МАНН

Next Article

МАНОҚИБ