МАНҚАЛАНИШ — бурун бўшлиғи резанатор фаолиятининг бузилганлиги сабабли овоз жарангдорлигининг ўзгариши ва нутқ товушларини бузиб айтиш. Манқаланишнинг ёпиқ ва очиқ хиллари фаркланади.
Ёпиқ Манқаланиш сурункали тумов, бурунда полиплар, аденоидлар ва б. борлигидан бурундан нафас олиб бўлмаганда ёки нафас олиш қийинлашганда рўй беради. Бунда бурун товушлари «М» ва «Н»ни айтиш қийинлашиб, улар «б» ва «д» бўлиб эшитилади (мас, «амма» ўрнига «абба», «наъма» ўрнига «даъба»). Овоз бўғилиб чиқади. Қаттиқ ва юм-шоқ танглайда анатомик нуқсонлар бўлганда очиқ Манқаланиш кузатилади. Бунда нутқ товушларини айтишда ҳавонинг бир қисми бурун бўшлиғига кириб, овоз манқаланиб чиқади, нутқ эса тушунарсиз бўлади. Манқаланишга туғма ёки орттирилган анатомик нуқсонлар сабаб бўлиши мумкин. Ёпиқ ва очиқ Манқаланиш, кўпинча, анатомик нуқсонлар бўлмаганда ҳам рўй беради; бу функционал Манқаланиш дейилади. Давоси Манқаланишнинг иккала хилида ҳам бурун-хал-қумдаги тўсиқ, шунингдек, анатомик нуқсонлар бартараф этилади. Бемор логопедик машғулотлар ёрдамида тузалиб кетади.