МАНСАБДОР ШАХС

МАНСАБДОР ШАХСдавлат органларида, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларида, давлат, муниципал му-ассасаларида, шунингдек, Қуролли Кучларда, бошқа қўшинлар ва ҳарбий тузилмаларда ҳокимият вакили вази-фаларини доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича амалга оширувчи ёхуд ташкилий-бошқарувчилик, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажарувчи шахс. Бундай шахс ЎзР жиноят ҳуқуқида мансабдорлик жинояшларининг субъекти ҳисобланади. Мансабдор шахслар қонунда мансабдор ва масъул Мансабдор шахс ларга ажратилган. Масъул Мансабдор шахс ларга ҳокимият вакиллари; давлат корхонаси, муассасаси ёки ташкилотларида сайлаш ёки тайинлаш бўйича доимий ёхуд вақтинча ташкилийбошқарув ёхуд маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш билан боғлиқ лавозимларни эгаллаб турган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар; мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, давлат бошқаруви юзасидан белгиланган тартибда ҳокимият ваколати берилган жамоатчилик вакиллари; ташкилий-бошқарув ёхуд маъмурийхўжалик вазифаларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида бажариш билан боғлиқ мансабларни эгалловчи шахслар киради. Ҳар қандай ҳокимият идорасида ишловчи, аммо ҳокимият ваколатлари (маъмурий ваколатлар) берилмаган шахслар (техник ишларни бажарувчилар) ҳокимият вакиллари деб эътироф этилмайди.

Мирзаюсуф Рустамбоев.

Loading...