МАНСАБДОРЛИК ЖИНОЯТЛАРИ — мансабдор шахс томонидан унинг мансаб ваколати билан белгиланган мажбуриятларини бузиши оқибатида фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун б-н қўрикланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамият манфаатларига кўп микдорда зарар ёки жиддий зиён етказилиши (кўп миқдордаги зарар — энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдордаги зарардир. Жиддий зиён — етказилган моддий зиённинг хусусияти, маънавий зиённинг оғирлиги, жабрланган шахслар сони ва ш. к. ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда аниқланади). Мансабдорлик жиноятлари давлат ҳокимияти, давлат хизмати, маҳаллий ҳокимият ва ўзини-ўзи бошқариш органларининг нормал фа-олиятига тажовуз қилади. Мансабдорлик жиноятлари мансабдор шахснинг мансаб ваколатлари билан белгиланган имкониятлардан фойдаланиб бирор бир ҳаракатни, ўз манфаатини кўзлаган ҳолда бажариши ёки бажармаслиги ёхуд ўз вазифа ва маж-буриятларига совуққонлик билан муносабатда бўлиши орқали содир этилади. Ўзбекистон Республикаси ЖКда фукароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги, сайлов ёки референдум ўтказиш билан боғлиқ қонун ҳужжатларини, экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб вазифаларига нисбатан лоқайдлик б-н муносабатда бўлиш, ҳокимият ҳаракатсизлиги, порахўрлик, айбсиз кишини жавобгарликка тортиш, суд қарорини бажармаслик, қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш, кўрсатув беришга мажбур қилиш ва ш. к. учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Мансабдорлик жиноятларининг ижтимоий хавфлиликдаражаси ниҳоятда юқоридир. Бундай жиноятларни содир этиш фуқароларнинг қонуний ҳақ-хуқукларини бузишга, давлат ва жамоат манфаатларига зиён етказилишига олиб келади. Бу эса давлат ҳокимияти органларининг фа-олиятига, давлатга ҳурматсизлик, ишончсизлик ҳиссини пайдо қилади. Мирзаюсуф Рустамбоев.
MAHCAP (Mansart) Франсуа (1598.23.1 – Париж – 1666.23.9) – француз меъмори. 17-а. классицизмининг дастлабки намояндаларидан. М. Блуа (1635—38), Мезон (1642—50) саройларини, Париждаги Мазарини галереяси (1644, ҳоз. Миллий кутубхонанинг бир қисми), Валь де Грае ибодатхонаси (1645—46, Ж. Ле-Мерсье ни-ҳоясига етказган), «Карнавал» меҳмонхонаси каби бинолар лойиҳасини яратган. Мансабдорлик жиноятлари ижоди Уйғониш даври миллий меъморлик анъаналари таъсирида шаклланди. У яратган бинолар мужассамотининг кўркамлиги б-н кўзга ташланади.