
МАНСУР
МАНСУР, ал-Мансур, Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн Муҳаммад (707 — 775) — аббосийлар сулоласига мансуб халифа (754—775). Йирик давлат арбоби. Маъмуриймолия ислоҳотини ўтказган. Савдо ва хунармандчиликни тараққий этишига раҳнамо бўлган. Халифалик чегарасини янада кенгайтириш мақсадида пойтахтни Ал-Хошимийя деган жойдан ҳоз. Бағдод ўрнига кўчириб, шу билан Багдод ш. га асос солган (762 й.). Бармакийлар хонадонига мансуб вазирлар кўмагида давлатни идора қилган.