МАНЗИЛГОҲ

МАНЗИЛГОҲ — 1) ибтидоий жами-ятда уруғ жамоаларининг вактинча турар жойи, маскани;

2) серқатнов ва катта йул устида қурилган, тўхтаб ўтишга мўлжалланган жой, манзил. Манзилгоҳ ларда йўловчилар ичимлик, озиқ-овқат билан таъминланган, ҳордиқ чиқариш учун махсус хоналарга жойлаштирилган. Баъзи Манзилгоҳ ларда карвонсаройлар, маълум даражада мустаҳкамланган работлар бунёд этилган. Mac, Тошкент ва Самарқанд оралиғидаги йўл устида бир қанча Манзилгоҳлар (Зангиота, Қовунчи ва ҳ. к.) мавжуд бўлган. Вақт ўтиши натижасида кейинчалик айрим Манзилгоҳлар ўрнида шаҳарлар таркиб топди. Манзилгоҳлар кўчманчи ҳамда ўтроқ халқдар учрашадиган, улар ўртасидаги иқтисодий, маданий алоқалар ўрнатиладиган жой сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этган.

Loading...