МАНЗУМА

МАНЗУМА (араб. — тизма) — воқеабанд шеърий асар ёки шеърий мактубни ифодаловчи термин. М. асосан маснавий шаклида, ҳар бир байти а-а, б-б, в-в қофия тартибида ёзилади. Ўзбек мумтоз адабиётида шеърий ҳикояларга нисбатан ҳам Манзума термини ишлатилган. Манзума ларда кичик сюжет ва сюжет унсурлари булади. Шоир биронбир кичик воқеанинг ҳикоявий шеърий ифодасини келтиради. Турли мавзуларга бағишланган ва узига хос услубий хусусиятларга эга. Манзумалар мавжуд: ишқий, саргузашт, афсонавийромантик, тари-хийбиографик, ахлоқийдидактик, арзи ҳол (ҳасби ҳол), тамсил, сатирик ва ҳ. к. М., айниқса, 19-а. ўзбек шоирлари ижодида янги бир босқичга кўтарилди, анъанавий хусусият касб этди. Муқимийнинг қатор ҳажвий, Фурқатнинг маърифатпарварлик руҳидаги асарларида (нома-М. лар) бу шаклнинг имкониятлари кенгайтирилди. Фурқатнинг «Суворов ҳақида» М. си маснавий шаклидаги 86 байтдан иборат. Манзумани назм либосидаги ҳикоя, кичик шеърий қисса дейиш ҳам мумкин.

Loading...