МАО ЦЗЭДУН

МАО ЦЗЭДУН (1893.26.12, Хунан вилояти Сянтань уезди — 1976.9.9, Пекин) — Хитой Компартияси (ХКП) МК раиси (1943 й. дан), ХКП асосчиларидан бири. 1954—59 й. ларда ХХР раиси. У ўтказган «катта сакраш» сиёсати (1958— 60) Мао Цзэдуннинг давлатдаги обрўсига путур етказди. 1959 й. дан Мао Цзэдун шахсига сиғиниш авж олдирилди (мамлакатда миллионлаб нусхада Мао Цзэдун асарларидан кўчирма китобчалар, унинг фикрлари тўпламлари нашр қилинди), унинг ғоявийназарий кўрсатмалари — маоизм эса марксизмленинизмнинг ижодий ривожлантирилиши сифатида талқин этилди. «Маданий инқилоб» деб аталган сиёсат (1966—76)ни уюштирди, бу Хитой ижтимоий-иқтисодий тараққиётига жиддий зарар етказди.

Loading...