МАҚБАРА (араб, марқад, турбат) — бирор майитнинг жасади жойлашган меъморий иншоот ёки тош тобут (дахма, сағана). Мақбара усти қуббали чортоқли бино бўлиб, рамзий ғояларни ўзида ифодалаган. Чортоқ — ер куррасини ифода этувчи барқарор шакл, қубба — осмон гумбази рамзи, булар биргаликда Коинотни англатган. «Коинот модели» нинг бу тарзда барпо этилиши борлиқнинг Аллоҳ томонидан яратилгани ҳақидаги ақидага мувофиклаштирилган.
Шарқда дастлаб қабр устига бирор тош қўйиш, иморат қуриш ман этилган бўлсада 9-а. дан халифалар шарафига Мақбаралар курила бошланган. Мовароуннаҳрда хам 9-а. дан махсус Мақбаралар қуриш одат тусига кирган. Кейинчалик, асосан, машҳур кишилар (подшоҳлар, руҳонийлар, олимлар) қабри устига турли Мақбаралар қурилган. Оддий Мақбара гумбазли чорси хонадан иборат бўлган, унга пештоқли эшик орқали кирилган (қ. Аработа мақбараси). Баъзан хонанинг 4 томони равокди-чордара шаклида бўлади (қ. Исмоил Сомоний мақбараси), кейинчалик Мақбара қурилиши тобора мураккаблаша бориб, унда зиёратхона, гўрхона, тагхонасардоба каби махсус хоналар пайдо бўлган (Яссавий маж-муаси, Амир Темур мафараси, Тож маҳал мақбараси, Шоҳизинда ансамбли ва б.).
Ад.: Маньковская Л., Булатова В ., Памятники зодчества Хорезма, Т., 1978; Ўзбекистон: Ислом обидалари, Т., 2002.