МАҚОЛ — халқ оғзаки ижоди жанри; қисқа ва лўнда, образли, грамматик ва мантиқий тугал маъноли ҳикматли ибора, чуқур мазмунли ran. Муайян ритмик шаклга эга. Мақол ларда авлод-аждодларнинг ҳаётий тажрибалари, жамиятга муносабати, тарихи, руҳий ҳолати, этик ва эстетик туйғулари, ижобий фазилатлари мужассамлашган. Асрлар мобайнида халқ орасида сайқалланиб, ихчам ва содда поэтик шаклга келган.
Мақоллар мавзу жиҳатдан ниҳоятда бой ва хилма-хил. Ватан, меҳнат, илмҳунар, дўстлик, аҳиллик, донолик, ҳушёрлик, тил ва нутқ маданияти, севги ва муҳаббат каби мавзуларда, шунингдек, салбий хислатлар хусусида рангбаранг Мақоллар яратилган. Мақол учун мазмун ва шаклнинг диалектик бирлиги, кўп ҳолларда қофиядошлик, баъзан кўп маънолилик, мажозий маъноларга бойлик каби хусусиятлар характерли. Мақолда антитеза ҳодисаси кўп учрайди (мас, «Каттага ҳурматда бўл, кичикка иззатда бўл» ва б.).
Туркий халқларнинг Мақол ларидан намуналар дастлаб М. Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида келтирилган. Бу М. ларнинг бир қанчаси ҳозир хам ўзбек халқи орасида турли вари-антларда ишлатилади. Мас, Мақол Кошғарий асарида «Киши оласи ичтин, йилқи оласи таштин»; «Одам оласи ичида, мол оласи ташида» каби.
Мақол баъзан мае ал, зарбулмасал, нақл, ҳикмат, ҳикматли сўз, танбеҳ, машойихлар сўзи, ҳикматли мақол, донишмандлар сўзи, оталар сўзи каби номлар билан ҳам юритилади. Мақол ларнинг ижтимоийсиёсий ва тарбиявий аҳами-яти ғоят катта. Маталяа нарса тасвири, унинг характеристикаси берилади, Мақолда эса тўла тугалланган фикр-хулоса ифодаланади.
Ад.: Шомақсудов Ш., Шораҳмедов Ш., Маънолар махзани, Т., 2001.