МАҚОЛА — публицистик жанр. М. да ижтимоий ҳаёт ҳодисалари чуқур таҳлил қилиниб, назарий ва оммавий жиҳатдан умумлаштирилади, давлат сиёсати, иқтисодиёт, техника, фан ва маданиятда эришилган ютуқлар, ил-гор иш тажрибалари оммалаштирилади, халқ хўжалигидаги нуқсонлар танқид қилинади. Матбуотда бош М., назарий ва тарғибот Мақола, муаммоли Мақола кенг қўлланади. Бош Мақола (ёки таҳририят томонидан ёзиладиган Мақола) таҳририятнинг энг масъулиятли Мақоласи бўлиб, унда ички ва халқаро ҳаётга доир муҳим масалаларни ўқувчилар оммасига етказиш вазифаси қўйилади. Бундай Мақола муайян масала юзасидан йўл-йўриқ кўрсатиши, мавжуд камчиликларни очиб ташлаши, ҳар бир ишнинг асосий ҳақиқий йулини белгилаб бериши лозим. Президент фармонлари, Олий Мажлис қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинадиган давлат ва ҳукумат хужжатлари, қарорлари, қонунлари даврнинг долзарб масалалари бош Мақолада очиб берилади. Назарий Мақола ва тарғибот Мақоланинг асосий вазифаси мустақиллик, миллий ғоя, истиқлол мафкурасининг асослари ва принципларини; илмий Мақоланинг вазифаси фан, маданият, техника ютуқларини тушунтириш, оммалаштириш, ўқувчининг ғоявий, илмий савиясини оширишдан иборат. Муаммоли Мақола мунозара ва баҳсла-шув мазмунида бўлиб, унда бирор масала юзасидан муаллиф ўз қарашларини ўртага ташлайди.
Ўзбекистонда Мақола жанри тарихи, асосан, «Туркистон вилоятининг газети» билан боғлиқ. Унда ижтимоийсиёсий ҳаётнинг турли соҳалари ўз ифодасини топган (Фурқат, Ибрат, Ҳакимхон ва б.). Кейинчалик тараққийпарвар ўзбек миллий матбуотида Ҳамза, Аб-дулла Авлоний, Абдулла Қодирий ва б. ўз Мақола лари билан иштирок этишган. Ҳоз. оммавий воситаларида Мақоланинг ҳамма турларида материаллар бериб борилади.
Мақола истилоҳи кенг маънода газ., жур., радио, телевидение, шунингдек, тўпламлардаги илмий асарларга нисбатан ҳам қўлланади.
Ад. ҳ Муҳамадиев Р., Публицистика жанрлари, Т., 1965; Абдуазизова Н ., Ўзбекистон журналистикаси тарихи, Т., 2002.
Назира Абдуазизова.