МАР-ДЕЛЬ-ПЛАТА

МАР-ДЕЛЬ-ПЛАТА — Аргентинанинг шарқий қисмидаги шаҳар. Буэнос-Айрес провинциясида. Аҳолиси 541,8 минг кишидан зиёд (2001). Т. й. ва шоссе йўл орқали Буэнос-Айрес ш. билан боғланган. Атлантика океани соҳилидаги порт, мамлакатнинг ҳарбий денгиз флоти базаси. Озиқ-овқат (жумладан, балиқ консервалаш), пойабзал саноати корхоналари мавжуд. Балиқ овлаш маркази. Жан. Американинг энг йирик денгиз бўйи курортларидан бири. Шаҳарга 1874 й. да асос солинган. Музей, ун-т бор. Туризм ривожланган. Халқаро шахмат турнирлари ўтказилади.

Loading...