МАРАФОН ЮГУРИШИ

МАРАФОН ЮГУРИШИ — енгил ат летикада катта йўл (шоссе) да 42 км 195 м ни югуриб ўтиш. Номи ва масофа узунлиги юнон аскари ҳақидаги ривоят билан боғлиқ: у Юнонистондаги Марафон қишлоғи билан Афина ўртасидаги тахм. 40 км йўлни югуриб ўтиб, Афинага юнонларнинг форслар устидан ғалабаси (мил. ав. 490 й.) тўғрисидаги хабарни етказган. Марафон югуриши 1896 й. дан Олимпиада мусобақалари дастурига киритилган.

Loading...