МАРАТҲАЛАР, маратҳлар — Ҳиндистонда яшайдиган халқлардан бири, Маҳараштра штати аҳолисининг асосий қисмини ташкил этади. Маратҳаларнинг кичик гуруҳлари қўшни штатларда ҳам истиқомат қилади. Умумий сони 74 млн. кишини ташкил этади (2001). Маратҳи тилида сўзлашади. Диндорлари, асосан, ҳиндуизмга эътиқод қилади, мусулмонлар (асосан, шиалар), буддавийлар ва католиклар ҳам бор. Асосий машғулоти — деҳқончилик; кўп Tapмокли кустар ҳунармандчилик ва қадимдан денгиз савдоси ривожланган. 15-а. да рус сайёҳи Афанасий Никитин М. нинг урфодатлари, турмуши ҳақида батафсил маълумот қолдирган. М. Ҳиндистоннинг энг шаклланган миллатларидан бири бўлиб, тил жиҳатдан ҳиндевропа тиллари гуруҳига киради. 18-а. ўрталарига келиб жанговар Маратҳаларнинг қудратли давлати шим. да Ҳинд водийсигача, жан. да Танжургача ва шарқда Бенгалиягача бўлган ҳудудни ўз ичига олган. Лекин 18-а. нинг 2-ярмида бо-бурийлар сулоласига мансуб султонлар билан бўлган жангларда анча кучсизланган. Кейинчалик Буюк Британия истилочиларига карши олиб борган қаттиқ курашларда мағлубиятга учраб, 19-а. бошларида бутунлай мустамлакачиларга бўйсундирилган. Ҳиндистон мустақилликка эришгач (1947), Махараштра миллий штати тузилган (1960). Маратҳалар ўзларининг бой миллий адабиёти ва санъати билан фахрланадилар. Ажанта ва Эллора горларида бунёд этилган сангтарошлик намуналари бутун дунёга машҳур. Маратҳалар орасидан миллий озодлик ҳаракатининг таникли вакиллари етишиб чиққан. Илғор фикрловчи Маратҳалар ҳинд жамиятидаги консерватив кастачилик тизимини ўзгартириш лозимлигини талаб қилмоқдалар. Бу ортодоксал ҳиндуларнинг қаршилигига сабаб бўлмоқда. Ад.: Народы Южной Азии, Маратҳалар, 1963.