МАРАТТИЯНАМОЛАР — қирққулоқсимонлар синфига мансуб ўсимликлар тартиби (Marattiales) ёки кенжа синфи (Marattiidae). Пояси йўғон картошкасимон бўлиб, ярми тупроққа ботиб туради. Барги йўғон бандли, йирик (уз. 4—6 м), патсимон, баъзан панжасимон, бир-бирига туташ, иккита калин ёнбаргчаси бор. Баргларининг оркасида, томирлари бўйлаб спорангийлар жойлашган; кўпчилик Мараттиянамоларда улар ўсиб синангийлар ҳосил қилади. 6 туркуми (200 га яқин тури) бор. Иккала яримшарнинг тропиклари, баъзан субтро-пикларида усади. Афтидан, Мараттиянамолар энг қадимий қирққулоклардан бўлиб, қазилма ҳолдагиси палеозой (карбон) давридан маълум. Айрим Мараттиянамоларнинг новда ва ёнбарглари крахмалга бой, овқатга ишлатилади. Йирик Мараттиянамолар манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади.