МАРДТЕПА

МАРДТЕПА — Ғузордан 3-4 км жан. да, Ғузордарёнинг чап қирғоғида жойлашган қад. қалъа (25×30 м). Риво-ятларга кўра, исломгача бўлган даврда бу ер маҳаллий ҳокимлар — «мардлар»нинг қароргоҳи бўлган; улар жуда жасур, қўрқмас ва ўз фуқароларига нисбатан адолатли бўлганлар. Араблар фатҳидан сўнг «мардлар» ҳокимияти тугатилган ва шаҳар аҳолиси бу ерни тарк этган. Археологик маълумотларга кўра, бу шаҳар харобасида ҳаёт мил. ав. 2 — 1-а. дан — мил. 7-а. гача давом этган. Ушбу қалъа дастлаб БақтрияТохаристон томонидан бўладиган хавф-хатарга қарши ҳимояланиш учун қурилган. Айни мана шу қалъада 8-а. бошида Ҳузор вилоятининг туркларидан бўлган ҳокими — Собуқро яшаган. Арабларгача бу қалъа Ҳузор вилоятининг маркази бўлган.