МАРЕ

МАРЕ (Marais) (асл исм-фамилияси Вилен-Маре) Жан (1913.11.12—Париж — 1998) — француз актёри. Романтик роллар устаси сифатида танилган. Дастлаб театрда Ж. Кокто пьесаларида ўйнаган. Кинодаги муваффақияти ҳам шу драматург ижоди билан боғлиқ: «Абадий қайтиш», «Орфей», «Орфейнинг васияти» ва б. Шунингдек, у «Хавфли ўхшашлик», «Граф Монте-Кристо», «Темир ниқоб», «Париж сирлари», ҳамда «Фантомас» номли киносериал (икки — Фантомас хамда журналист Фандор) ва б. фильмларда бир қанча ролларни ижро этган. 1974 й. дан умрининг охиригача Франция актёрлар уюшмасини бошқарган. «Менинг содда ҳақиқатларим», «Ҳаётим тарихи», «Ҳикоялар» каби китобларнинг муаллифи.

Loading...