МАРГАНЕЦ РУДАЛАРИ

МАРГАНЕЦ РУДАЛАРИ — таркибидаги марганец ёки унинг бирикмаларини ажратиб олиш иқтисодий жиҳатдан манфаатли бўлган табиий минерал ҳосилалар. Руда ҳосил қилувчи энг му-ҳим минераллари (200 дан ортиқ): бра-унит (Мп2О3), пиролюзит (МпО2), манганит (Мп2О3Н2О), псиломелан (пМпО2 mMnOpBaOqH2O), родохрозит (МпСО3) ва б., шунингдек, бир қадар қимматли ҳисобланган руда ҳамда турли буюмлар тайёрланадиган минераллар — родонит (MnSiO3), гюбнерит (MnWO4), вольфрамит (Fe, Mn) WO4, спессартин (гранат). Марганец рудаларида деярли ҳар вақт темир минерали булади. Генезисига кура, энг аҳамиятлиси қад. денгиз ва кўл ҳавзаларида шаклланган қатлам ва линзасимон кўринишдаги чўкинди конлар ҳисобланади. Бу рудалар энг кўп саноат аҳамиятга эга. Метаморфик конлар чўкинди конларнинг Ер қаърида юқори т-ра ва босим таъсирида ўзгаришидан ҳосил бўлади. Нураш кон л ари нурашнинг кад. ва ҳоз. калин пўстидан иборат, буларда марганецнинг бўш оксидланган рудасидан иборат иккиламчи концентра-цияси мавжуд. Ўзбекистонда Марганец рудалари ва улар минералларининг концентрацияси Қоратепа тоғларида учрайди. Ҳоз. океанлар тубида темирмарганецли конкрецияларининг катта уюмлари мавжуд.

Loading...