МАРГАНЕЦ (нем. Marganerz – марганец рудаси; лот. Manganum) , Mn — Менделеев даврий системасининг VII гуруҳ кимёвий элементи. Тартиб раками 25, ат. м. 54,9380. Табиатда 1 та барқарор изотопи 55Мп маълум. Оксидланиш даражаси +2 дан +7 гача, бирикмаларидан 2 ва 7 валентликлари барқарор ҳисобланади. Полинг бўйича электр манфийлиги 2,5 га тенг. Ион радиуси (қавсларда координацион сонлар келтирилган) Мп2+ учун 0,080 нм (4), 0,089 нм (5), 0,104 нм (7), Мп7+ учун 0,039 нм (4), 0,060 нм (6). Марганецни дастлаб 1774 й. швед олими К. Шееле аниқлаган. Соф ҳолдаги Mn ни швед кимёгари Ю. Ган ажратиб олган.
Марганецнинг ер пўстидаги масса бўйича миқдори 0,1% атрофида, океан сувларида 2-10~7%. Табиатда эркин ҳолда учрамайди, асосан, минераллар таркибида бўлади. Пиролюзит ()-МпО2, псиломелан тМО пМпО2хН2О [М=Ва, Са, К, Мп (II)], манганит (J-MnOOH, браунит 3Mn2O3MnSiO3 ва родохрозит МпСО3 лар шулар жумласидандир. Россия, ЖАР, Австралия, Габон, Бразилия, Ҳиндистон, Гана ва б. давлатларда рудалари мавжуд. Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанларида темирмарганец конкре-циялари кўп тарқалган.
Марганец оқкумуш ранг металл, кристалл ҳолдаги 4 та кубсимон модификацияси маълум бўлиб, 710° дан паст хароратларда а – шаклдагиси барқарор ҳисобланади. — 173° дан пастда анти-ферромагнит, юқори ҳароратларда эса парамагнитдир.
Марганец ҳавода енгил оксидланади, 800° дан юқорида ички қавати МпО ташқаридаги Мп3О4 дан иборат куйиндини ҳосил қилади. 800° дан пастда Мп2О3, 450° дан пастда эса МпО2 ҳрсил бўлади. 100 г М. 60 см3 водородни ютиб, қаттиқ эритма хрсил қилади. Галогенлар б-н кристалл ҳолдаги дигалогенидлар беради, қиздирилганда олтингу-гурт, азот, фосфор, углерод, кремний ва б. элементлар билан бирикади. Марганецнинг MnN6, Mn5N2, Mn4N, MnN, Mn6N5, Mn3N2 таркибли нитридлари, МпР, MnP3, Mn2P, MrijPj, Mn4P таркибли фосфидлари, Мп3С кўринишдаги карбиди ва MnSi, MnSi17, Mn3Si, Mn5Si3 таркибли силицидлари олинган.
Марганец ҳозирги вактда металлотермия усулида, соф ҳолдагиси марганец сульфат MnSO4 ни қайтариб, электролиз қилиб олинади.
Марганецнинг асосий қисми пўлат и. ч. да, рангли металлургия саноатида, алюминий ва магний қотишмалари тайёрлашда, коррозияга қарши ишлатиладиган қопламалар тайёрлашда қўлланади. Инсон организмида Марганецнинг микдори суткасига 4 мг дан камайса, у касалланади, ўсимликларда етишмай қолса, хлороз (хлорофилл етишмовчилиги) келиб чиқади. Марганец бирикмалари зарарли, жумладан, улар киши асабини ишдан чиқаради, чангларининг узок, вақт давомида нафас йўлларига кириши сурункали заҳарланишга олиб келади.
Ад.: Ахметов Н. С ., Общая и неорганическая химия, Марганец, 1981.
Кудрат Ахмеров.