МАРГАНЕЦЛИ ЎҒИТЛАР

МАРГАНЕЦЛИ ЎҒИТЛАР — таркибида марганец бўлган ўғитлар. Марганецли ўғитларга махсус тайёрланган ўғитлар ва препаратлар, марганец билан бойитилган минерал ўғитлар ва баъзи саноат чиқиндилари киради. Марганецли ўғитлар сифатида марганецли суперфосфат (2-3% МпО, 17-18% Р2О5), марганец сульфат (MnSO4), таркибида марганец бўлган препарат (3,5 — 4,5% МпО); таркибида фосфор ва марганец бўлган препарат (18% MnSO4); марганецли шлам (12—22% МпО) ишлатилади. Марганецли суперфосфат (таркибида 17—18% Р2О5 ва 2—3% чамасида марганец бўлади) фос-формарганецли ўғит ҳисобланади. Кукунсимон суперфосфатга марганец шлами қўшиб донадорлаштирилади. Марганец сульфат оқ ёки оч кулранг кристалл кукун, сувда яхши эрийди. Тупроққа экишдан олдин солинади, вегетация даврида усимликларни озиқлантиришга ҳамда экиш олдидан уруғларни ишлашда қулланилади.

Марганецли ўғитлар тупроқнинг усимликлар узлаштира оладиган шаклдаги марганец билан таъминланганлигига қараб қўлланилади. Ўсиш даврида Марганецли ўғитлар гектарига 4—6 кг миқдорда асосий ўғитлар билан бирга берилади. Марганецнинг муҳим манбаларидан бири гўнг ҳисобланади. Ерга гектарига 10—20 т миқдорда гўнг солинганда ўсимликларнинг марганецга булган эҳтиёжи туда қондирилади (яна қ. Микроўғитлар).

Loading...