МАРҲАМАТ ТУМАНИ

МАРҲАМАТ ТУМАНИАндижон вилоятидаги туман, вилоятнинг жан. қисмида жойлашган. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. 1963 й. да Марҳамат тумани ёндош туман билан бирлаштирилиб туман маркази Марҳамат тумани даги Рус – f ское село посёлка – ( _ — сига кўчирилган. 1965 й. 15 фев. да туман номи ўзгартирилиб туман маркази ҳоз. Асака шла кучирилган. 1970 й. 7 декабрда Марҳамат тумани номи билан қайта ташкил этилган. Марҳамат тумани шим. да вилоятнинг Асака, Хўжаобод, Булоқбоши туманлари, шарқ ва жан . да Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Аравон тумани, ғарбда Фарғона вилоятининг Қува тумани билан чегарадош. Майд. 0,32 минг км2, аҳолиси 119,8 минг киши (2000). Марҳамат туманида 1 шаҳар (Марҳамат), 1 шаҳарча (Полвонтош), 5 қишлоқ фуқаролари йиғини (Марҳамат, Қорабағиш, Шукурмерган, Қорақўрғон, Кўтарма) бор. Маркази — Марҳамат ш.

Табиати. Туманнинг шим. ва шим.шарқи текислик, қолган қисми тоғ этаклари ва ён бағирларидан иборат. Олай тизмасининг этакларидаги тоғлар, Улуғтоғ (бал. 1500 м), Ту-ямўйин адирлари (бал. 920 м) биргаликда Ойим— Марҳамат—Хўжаобод ботиғини ташкил этади. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача т-раси 26,1°, янв. ники — 2,9°. Йилига ўртача 218—320 мм ёғин тушади. Вегетация даври 220 кун. Кўпроқ шарқий шамоллар эсади. Вақтинча шамоллар жан.-ғарбдан эсади. Туман ҳудудидан Қорадарёнинг қуйи ирмоқлари: Шаҳрихонсой, Жан. Фарғона ва Каркидон каналлари оқиб ўтади. Туман ерлари Жан. Фарғона канали ва Аравонсойдан суғорилади. Тупроқлари, асосан, бўз тупроқ, адирлар этаклари ўтлоқи бўз, ўтлоқи, ботқоқ-ўтлоқи тупроқ. Ёввойи ўсимликлардан шувоқ, шўра ва бошоқлилар, эфемер ва эфемероидлар, сой бўйларида ва ер ости сувлари юзароқ жойларда тол, терак, турли хил буталар усади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, бўри, чиябўри, куён яшайди.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар. Шунингдек, тожик, қирғиз, рус, татар, корейс, уйғур, қозоқ, украин ва б. ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 374 киши тўғри келади (2000). Шаҳар аҳолиси 17,8 минг киши, қишлоқ аҳолиси 102 минг киши (2000).

Хўжалиги. Марҳамат туманида ип йигирув ва тўқув ф-каси, электротехника, нон, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш ва вино қуйиш з-длари, «УзРосподшипник» қўшма корхонаси, «Ўкчи» пахта тозалаш з-ди ҳамда қурилиш, транспорт ва алоқа, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари бор. Шунингдек, хусусий тадбиркорлик ҳам ривожланган. Туманда 250 дан ортиқ кичик корхона, деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади.

Қ. х. да қарийб 7250 га ерга пахта, минг га дан зиёдроқ ерга буғдой, 1,2 минг га ерга сабзавот, 1205 га ерга ем-хашак экинлари экилади, шунингдек, боғ ва токзорлар бор; картошка ва б. маҳсулотлар ҳам етиштирилади (1999).

Туманда 6 ширкат хўжалиги, қ. х. акциядорлик жамияти, ширкатлар уюшмаси бор. Туман шахсий ва ширкат хўжаликларида 29 мингга яқин крамол, 46,2 минг қўй, 61 мингга яқин парранда, 500 дан зиёд от боқилади.

Марҳамат тумани даги мелиорация ва сув хўжалиги, агробизнес коллежлари, касб-ҳунар лицейи, касб-хунар мактабларида 2800 дан зиёд ўқувчи ўқийди.

40 дан ортиқ умумий таълим мактабида қарийб 28 минг ўқувчи таълим олади. 2 мусиқа мактаби мавжуд. 6 маданият уйи, 35 кутубхона (374 минг китоб), «Парвона» халқ, театри, циркдорбозлик гурухи, музей аҳолига хизмат кўрсатади. 770 ўринли 26 даволаш маскани ва касалхоналар бўлиб, уларда 270 га яқин врач ишлайди. «Оқ олтин» туман газ. 1933 й. 1 окт. дан чиқади (адади 2500).

Loading...