МАРИ

МАРИ (1937 й. гача — Марв) — Туркманистондаги шаҳар, Мари вилояти маркази, Мурғоб дарёси ва Қорақум канали бўйида. Т. и. тугун и. Ашхободпт 343 км узоқликда. Аҳолиси 102,1 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Россия Туркманистонни босиб олганидан кей-ин Марв округининг ҳарбиймаъмурий маркази сифатида 1884 й. да барпо қилинган (1917 й. дан олдин Закаспий вилоятининг уезд маркази эди).

Енгил, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари корхоналари, машинасозлик з-ди бор. М. ёнида табиий газда ишлайдиган ГРЭС ишлаб турибди. Умумий таълим, касб-ҳунар, мусиқа мактаблари, педагогика ва тиббиёт билим юртлари, тарих музейи, кутубхоналар, маданият уйлари, театр, маданият ва истироҳат боги, касалхона ва б. тиббий муассасалар мавжуд. Аэропорт бор. Шаҳардан 30 км шарқда қад. Марв қолдиклари сақланган.

Loading...