МАРИ ВИЛОЯТИ

МАРИ ВИЛОЯТИ — Туркманистондаги вилоят. 1970 и. 14 дек. да ташкил этилган (дастлаб 1939 й. 21 нояб. да ташкил этилиб. 1963 й. 10 янв. да тугатилган эди). Ғарбдан Ахал, шим. ва шим,-шаркдан Лебап вилоятлари. жан. ва жан.-шаркдан Эрон ва Афғонистон б-н чегарадош. Майд. 86,8 минг км2. Аҳолиси 1146,8 минг киши (1995). 10 туман, 4 шаҳар, 18 шаҳарча бор.

Мари вилояти чўл зонасида, Мурғоб ва Тажан дарёлари ҳавзасида жойлашган. Шим. қисми Қорақум чўлига туташган. Маркази Мурғоб ва Тажан дарёлари дельталарининг ётқизиқларидан таркиб топган. Қум гилли текислик. Фойдали қазилмалардан табиий газ, қурилиш материаллари (қум, гил, оҳактош, мергель), ош тузи бор. Иқлими кескин континентал, қурғоқчил. Июлнинг ўртача т-раси 28°, 32°, янв. ники —2», 4°. Йиллик ёғин миқдори 100—300 мм. Вегетация даври 210—250 кун. Вақт-вақти билан жан . дан афғон шамоли эсади ва кучли чанг-тўзон кўтарилади. Вилоят ҳудуди хўжаликлари сувни Қорақум канали, Мургоб ва Тажан дарёлари ва шу дарёларда қурилган сув ом-борларидан олади. Чўл р-нларида артезиан сувлариаан фойдаланилади. Тупроқлари ўтлоқи, ўтлоқитақир, баъзи жойларда шўрхок, бўз, қум тупроклар. Ёввойи ўсимликлардан саксо-вул, черкез, қандим, қум қиёғи, қўнғирбош, писта, тўқай ўсимликлари, қўға ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан жайран, архар, қулон, безоар эчкиси, қоплон, сиртлон, асалхўр, эч-кемар, капча илон ва б. турли хил кемирувчилар, судралувчилар бор. Чўл табиати ва ҳайвонот оламини қўриқлаш, пистазорларни сақлаш мақсадида Бодхиз қўрикхонаси ташкил қилинган.

Аҳолиси, асосан, туркманлар, шунингдек, ўзбек, рус, қозоқ, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 9,9 киши. Шаҳарлари: Мари, Байрамали, Йўлўтан, Сарҳадобод.

Мари вилояти саноат корхоналари, асосан, қ. х. маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Мари, Байрамали, Йўлўтан, Хонҳовуз, Мурғобда пахта, жун ва терига дастлабки ишлов бериш корхоналари бор. Жун ва пахта йигирилади, адёл, чойшаблар ишлаб чиқарилади. Озиқовқат саноати корхоналарида пахта ёғи, совун, гўшт ва сут маҳсулотлари, сабзавот ва мева консервалари, вино тайёрланади. Марида машхур такатуркман гиламлари тўқилади. Мари машинасозлик з-дида ишлаб чикарилаётган нефть насослари чет мамлакатларга ҳам экспорт қилинади. Газ саноати ривожланган. Табиий газ асосий энергетика ёқилғиси ва кимёвий хом ашё бўлиб қолмоқда. Республикадаги экин майдонларининг деярли 50% М. в. дадир. Қ. х. да асосий экин пахта ҳисобланади, шунингдек, дон, сабзавот ва полиз, ем-хашак экинлари ҳам экилади. Чорвачилик ривожланган, қоракўл тери, жун, пилла тайёрланади. Мари ш. ёнида ахалтака от зоти етиштирилади. Вилоят республиканинг асосий асаларичилик р-нидир.

Авиалиниялар Марини Ашхобод, Туркманобод, Отамурот, Сарахс билан боглайди. Мари вилоятида умумий таълим, мусиқа, касб-хунар мактаблари, маданият саройи, кутубхона, маданият уйлари, пед., тиббиёт, ветеринария билим юртлари, Туркман драма театри, тарих музейи бор. 1938 й. дан Мари вилояти газетаси чикарилади. Касалхона, поликлиника, фельдшер-акушерлик пунктлари ишлаб турибди. Байрамалида буйрак касалликларини даволайдиган иқлимий курорт фаолият кўрсатади.

Loading...