Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

МАЪРИФАТ

«МАЪРИФАТ» — Тошкентда ҳафтасига 2 марта чиқадиган маърифий ва ижтимоийсиёсий йўналишдаги халқ зиёлилари газ. Муассислари — ЎзР Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари марказий қўмитаси. Дастлаб 1931 й. 4 июлда «Маданий инқилоб» номи билан чиққан. 1938 й. 25 янв. дан «Ўқитувчилар газетаси» номи б-н, 1991 й. июлдан ҳоз. номдачиқади. 1941 й. 1 июлдан 1946 й. 9 мартгача газ. вақтинча ўз фаолиятини тўхтатган. Газ. таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни, «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тай-ёрлаш миллий дастури»да кўзда тутилган масалаларни мунтазам ёритиб боради. Газ. турли рукн ва саҳифаларда мамлакатимизнинг бугунги таълим тизими ҳаётидан ҳикоя қиладиган мав-зуларда ҳар хил материаллар эълон қилади. Газ. да ёш авлод онгида миллий истиклол ғоясини шакллантириш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мавзуи бўйича «Миллий истиқлол ғояси» рукни ташкил этилган. Ушбу рукнда бериб борилаётган мақолалар таълим ходимлари учун энг зарур услубий манба бўлиб хизмат қилмоқда. Газ. га турли даврларда А. Хўжахонов, Б. Халилов, И. Ўктамов, Ҳ. Кўрикбоев, Р. Усмонов, Ш. Мақсудов, А. Долимов, С. Ҳакимов ва б. бош муҳаррирлик қилишган. 1996 й. дан бош муҳаррир — Ҳ. Саидов. Адади 28 мингга яқин (2003).

Prev Article

МАЪРИФАТ