МАЪРИФАТ

МАЪРИФАТ — кишиларнинг онгини, билимини, маданиятини оширишга қаратилган таълимтарбия. У табиат, жамият ва инсон моҳияти ҳақидаги турли билимлар, маълумотлар мажму-асини ҳам билдиради. Маърифат илму урфон маъносида ҳам ишлатилади. Маърифат тушунчаси маданият, маънавият тушунчалари билан боғлиқ. Маърифат маънавий қарамликни бартараф қилади, инсонга куч-қудрат ато этади. У кишиларни жаҳолатдан қутқаради, бузуқ ишлардан қайтаради, яхши хулқ ва одоб эгаси бўлишга ёрдам беради. Маърифат ли кишилардан ташкил топган жамият равнақ топади, келажаги порлоқ бўлади. Маърифат — билим ва маданиятнинг қўшма мазмуни бўлиб, маориф уни ёйиш воситасвдир. Маърифатни ҳаётга сингдириш маориф тизими оркали амалга оширилади.

Тасаввуфда Маърифат суфийларнинг руҳий камолотга эришувининг асосий босқичларидан бири сифатида талқин этилади.

Loading...