МАРИНА (франц. marine, итал. marina — денгиз) — денгиз кўринишини акс эттирадиган манзара тури. Мустақил рангтасвир тури сифатида 17-а. Европа санъатида ажралиб туради. Денгиз, денгиз ҳаётидаги муҳим тарихий воқеалар, ҳарбий кемалар тафсилотини айнан тасвирлашда денгиз безак сифатида хизмат қилади. Голланд мариначилари Марина имкониятларини кенгайтириб, денгиз табиати ва у билан боғлиқ балиқчилар ҳаётини ҳаққоний акс эттирдилар (Я. Порселлис, С. де Влигер, X. Сегерс ва б.), дабдабали Марина турини яратдилар. 18—19-а. ларнинг йирик мариначилари К. Берне (Франция), У. Тернер (Буюк Британия), X. Месдаг (Голландия), И. Айвазовский, А. Боголюбов (Россия) ва б. Ўзбекистонда Марина жанрига оид дастлабки асарлар 20-а. нинг 30-й. ларида пайдо бўлган; бир қатор рассомлар (Ф. Мадгазин, Р. Матево-сян, Р. Чориев, Ғ, Абдураҳмонов ва б.)нинг Орол денгизига багишланган асарлари бор.