МАРИОТТ

МАРИОТТ (Mariotte) Эдм (1620, Дижон — 1684.12.5, Париж) — француз физиги, Париж ФА асосчиларидан бири ва биринчи аъзоларидан (1666 й. дан). Дижон яқинидаги эркаклар монастири бошлиғи. Илмий ишлари газ ва суюкликлар механикаси, оптика ва иссиклик масалаларига оид. Р. Бойялаи мустақил тарзда 1676 й. да берилган газ массаси ҳажмининг босимга нисбатан тескари пропорционал равишда ўзгариш қонуни (қ. Бойль — Mapuomm қонуни)ҳҳУ1 тоғши ва бу қонунни биринчи бўлиб жойнинг баландлигини барометрнинг кўрсатиши бўйича аниқлашда қўллади. Оқиб чиқаётган суюқликнинг тезлигини ифодалайдиган Э. Торичелли таклиф қилган формулани тажрибада тасдиклади. Рангларни, хусусан, Қуёш ва Ой атрофидаги рангли халқаларни ўрганди. Кўз пардасидаги кўр доғни биринчи бўлиб баён қилган.

Loading...