МАРИЯ СТЮАРТ

МАРИЯ СТЮАРТ (Mary Stuart) (1542,7/8.12, Линлитгоу, Шотландия — 1587.8.2, Фотерингей қасри, Англия) — Шотландия қироличаси (1542, амалда 1561 й. дан — 1567); Англия тахтига ҳам даъвогарлик қилган. Шотландияда кальвинчи зодагонларнинг қўзғолон кўтариши уни тахтдан воз кечишига ва Англияга қочишга мажбур қилган. Англия қироличаси Елизавета I фармони билан турмага ташланган. Католиклар томонидан уюштирилган бир қатор фитналарга аралашгани туфайли судга берилиб, қатл этилган. Бадиий адаби-ётларда (жумладан, Ф. Шиллер т-рагедиясида) Мария Стюарт образи, одатда, идеаллаштириб берилган.

Loading...