МАРИЙЛАР

МАРИЙЛАР (ўзларини марий деб аташади; эски номлари — черемислар) — Россиядаги халқ, (645 минг киши). Марийлар — Марий Элнинг туб аҳолиси (324 минг киши). Бошқирдистон (100 мингдан ошиқ киши), Татаристон (20 минг га яқин киши), Удмуртистон (тахм. 10 минг киши), Қозоғистон (12 минг киши), Украина, Ўзбекистонда ҳам яшайдилар. Умумий сони 670 минг кишидан ортиқ (1990-й. лар ўрталари). Марий тилида сўзлашади. Диндорлари, асосан, православлар. Шарқий Марийларда, асосан, анъанавий диний эътикрдлар сақланган.

Мил. 1минг йилликда Волга-Вятка дарёлари оралигида яшаган фин-угор қабилалари Марийларнинг аждодларидир. 10-а. да хазар манбаларида Марийлар черемислар деб айтиб ўтилган. Марийлар деҳқончилик, полизчилик, овчилик, балиқчилик, чор-вачилик, ҳунармандчилик билан шуғулланишади.

Loading...