МАРЖОН ОРОЛЛАРИ

МАРЖОН ОРОЛЛАРИ — тропик денгизлардаги ороллар. Тўда-тўда бўлиб яшайдиган маржон ҳайвонлари, сув-ўтлар ва б. организмлар қолдиклари йиғилишидан вужудга келади. Ҳоз. замон маржон ороллари экваториал ва тропик ўлкалардан б. ерларда учрамайди. Фақат Гольфстрим оқими ўтадиган Багама о. лари яқинидагина тропиклардан ташқарида учрайди. Маржон ороллари жойлашган ўрни ва шаклига қараб, қирғоқ рифлари, тўсиқ рифлари (сув ости қоялари), атолларга бўлинади (яна қ. Маржон рифлари).