МАРЖОН РИФЛАРИ, маржон қурилмалари — тўда-тўда бўлиб яшайдиган маржонларнинг оҳакка айланган скелетлардан ташкил топган сув ости қоялари. Маржон қурилмалар тўрт турга ажратилади: қирғоқ рифлари, барьер (fob, тўсиқ) рифлари, атоллар ва лагуна ичи Маржон рифлари Уларнинг нормал ривожланиши учун:
1) денгиз суви т-раси юқори (камида 20°) бўлиши; 2) сув саёз (ўртача чуқ. 40—50 м гача); 3) шўрлик нормал (35%о ча) ва тоза; 4) денгиз туби қоядан иборат бўлиши керак. Маржон рифлари жуда катта ва қалин бўлиши мумкин. 1500 м баландликда бўлган Маржон рифлари б-н бирга (Зонд архипелаги) замини сув сатхидан 1200 м чуқурликда турган маржон қурилмалари ҳам бор (Маршалл о. лари атрофи). Кўпчилик ҳолларда маржон қурилмалари таркибида нефть ва газга бой конлар бўлади. Ҳоз. замон маржон қурилмаларининг фациал шароитларини, уларнинг маълум тектоник зоналарга тўғриланишини ўрганиш нефть қидирув геол. си учун катта аҳамиятга эгадир.