МАРЖОН

МАРЖОН — 1) мунчоқ ва ш. к. ни ипга қатор тизиб ясаладиган аёллар тақин-чоғи. Мунчоқлари турли шаклдаги безак тошлар (сердолик, мармар, феруза, олтин, кумуш ва б.)дан иборат бўлиб, бир ёки бир неча қаторли қилиб бўйинга тақилади. Суяк ва сопол доналаридан ясалган Маржонлар Ўзбекистон ҳудудида мил. ав. 4—3минг йилликка оид манзилгоҳлардан топилган. Жез даврида Маржоннинг турли (оч тусли, мармар, оқ, оч қизил ёки кулранг тошлар, сопол, бронза ва суяклардан силлиц ёки содда нақшли) хиллари тарқалган. Сакланиб қолган деворий расмлар (жумладан, Болаликтепа деворий расмлари) да Маржоннинг турли тасвирини кўриш мумкин. Маржоннинг марказига, баъзан четларига туморчалар қўшилган;

2) заргарликца ишлатиладиган безак тош; денгиз жониворлари қолдикларидан иборат; узунчоқ (шоҳмаржон), думалоқ (танамаржон) ва б. шаклли турларидан зийнат буюмлари (зирак, тиллақош, тумор ва б.)ни безашда фойдаланилади;

3) мискарликю. қумғоннинг қорнига қаламча билан солинган думалоқ гул.