МАРЖОНБУЛОҚ

МАРЖОНБУЛОҚЖиззах вилояти Ғаллаорол туманитт шаҳар (1980-й. 11 июндан). Яқин т. й. станцияси Баҳорикор (8 км). Аҳолиси 3,6 минг киши (2002). Асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, татар, қозоқ ва б. миллат вакиллари яшайди. Маржонбулоқ Нурота тизмасининг тармоғи Ғубдинтоғнинг этакларида жойлашган. Шаҳар 1980 й. да Маржонбулоқ олтин кони негизида вужудга келган. Маржонбулоқда уй-жой қуриш к-ти, бир қанча қурилиш ва транспорт корхоналари, геол. қидирув экспеди-цияси, умумий таълим мактаблари, маданият ва тиббий муассасалари мавжуд. Савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор.

Loading...