МАРЖОНИЙ

МАРЖОНИЙ Шаҳобиддин (тўлиқ номи: Шаҳобиддин бин Баҳоуддин бин Субҳон бин Абдул Карим ал-Маржоний) (1818, Қозон ш. яқинидаги Япанчи қишлоғи — Козон, 1889) — маърифатпарвар ва файласуф, тарихчи ва илоҳиётчи олим, татар халқи илмий тарихининг асосчиси. 1838—43, 1845 — 49 и. да М. Бухородаги Кўкалдош ва Мир Араб, 1843—45 й. да Самарқанддаги Шердор мадрасаларида ўқиди ва даре берди. С. Айнийнннг ёзишича, амир Насруллонинг таъқибидан сўнг қисқа муддат Самарқандда яшади. У Бухоро ва Самарқандда араб ва форс тилларини пухта ўрганди, шарқ фалсафаси ва тарихи билан танишди, мат. ва астрономия билан шуғулланди. М. Бухорода олим сифатида шаклланди ва Курсавий илмий мероси билан танишди. Аҳмад Дониш билан ҳамкорликда маърифатпарварлик ғояларини тарқатишда жонбозлик кўрсатди. М. Бухорода «Мовароуннаҳр машҳур уламоларининг аҳволи ва ишлари» ҳамда Курсавийнинг Бухородаги фаолияти ва маҳаллий ҳокимият билан мураккаб муносабати тўғрисидаги асарини езди. Туркистон тарихи ва гео-гр. сига оид кўплаб асарлари мавжуд, хусусан, унинг 10 — 12-а. ларда Моваро-уннаҳр хонақолари ва тасаввуфнинг аҳволи, Туркистондан етишиб чиққан буюк алломалар ҳақидаги тадқиқотлари диққатга сазовор.

1850 й. да Қозондаги катта Жоме масжиди имоми, 1867 й. да муҳтасиби. Айни пайтда Козон татар ўқитувчилари мактабида даре берди (1876—84). 30 дан ортиқ йирик асарлар муаллифи. Курсавий, М, Ахмад Донишнинг ислом динини ислоҳ қилиш ва маърифатпарварлик ғоялари кейинчалик жадидчилик ҳаракатининг вужудга келишида муайян даражада хизмат қилди.

Ад.: Ислам в татарском мире: история и современность, Казань, 1997; Марджани: Наследие и современность, Казань, 1998; Юсупов М. X., Шигабутдин Марджани как историк, Казань, 1981.

Қаҳрамон Ражабов.