МАРКА (нем. Marke — чегара, чегара вилояти) — 1) урта асрларда Ғарбий Европада қўшни жамоа. Унда ҳайдаладиган ер Марка аъзоларининг хусусий мулки бўлиб, яйлов, ўрмон ва б. жойлар умумий мулк ҳисобланган;
2) 8—9-а. ларда Франк давлатида, ўрта асрларда Германияда Маркграф бошчилигида мустаҳкамланган маъмурий чегара округи.