
МАРКАЗДАН ҚОЧМА КУЧ
МАРКАЗДАН ҚОЧМА КУЧ — моддий нуқта (жисм) нинг эркин ҳаракатини чеклаб, уни эгри чизиқ бўйлаб ҳаракатланишга мажбур этадиган куч . Микдор жиҳатдан mv2/p га тенг (т — жисм массаси , х> — жисм тезлиги, р — моддий нуқтанинг эгрилик ради-уси) ва эгрилик марказидан марказга интилма кучга қарама-қарши йўналган. Mac, арқонга боғланган тош (моддий нуқта) горизонтал текисликда айлантирилса, марказга интилма куч арқон томондан тошга таъсир этиб, уни айлана бўйича ҳаракатланишга мажбур этади. Марказдан қочма куч эса тош томондан арқонга таъсир этиб, арқонни таранглаштиради ва, ҳатто, узиши мумкин.