МАРКАЗГА ИНТИЛМА КУЧ

МАРКАЗГА ИНТИЛМА КУЧмоддий нуқта (жисм)нинг тезлик йўналишига тик таъсир этиб, унга марказ томон йўналган интилма тезланиш берадиган куч. Унинг таъсирида моддий нуқта эгри чизиқ бўйича ҳаракатланганида миқцор жиҳатдан Марказга интилма кучга тенг, лекин унга қарама-қарши йўналган марказдан кочма куч ҳосил бўлади. Марказга интилма куч таъсирида марказга интилма тезланиш вужудга келиб, у эгрилик марказига йўналади ва моддий нукта тезлиги йўналишини белгилайди. Марказга интилма куч t>2/p га тенг; V—моддий нукта тезлиги, р — моддий нуқта т-раекториясининг эгрилик радиуси. Агар моддий нукта г радиусли айлана бўйича ҳаракатланса, Марказга интилма куч тезланиши v2/r ёки coV бўлади; со — моддий нуқта ҳаракатининг бурчак тезлиги. Моддий нуқта тўғри чизиқ бўйича ҳаракат қилганда Марказга интилма куч ва марказга интилма тезланиш нолга тенг бўлади.

Loading...