МАРКАЗИЙ АФРИКА РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ АФРИКА РЕСПУБЛИКАСИ (MAP) (Republigue Centrafricaine) — Марказий Африкада жойлашган давлат. Майд. 623 минг км2. Аҳолиси 3,5 млн. киши (2001). Пойтахти — Банги ш. Маъмурий жиҳатдан 16 префектурага бўлинади.

Давлат тузуми. MAP — республика. Амаддаги конституцияси 1994 й. 28 дек. да умумхалқ референдумида маъқулланган ва 1995 й. 7 янв. дан кучга кирган. Давлат бошлиғипрезидент. У умумий тўғри овоз бериш йўли билан 6 й. муддатга сайланади ва яна бир марта қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият Миллий мажлис (бир палатали парламент), ижроия ҳокимиятни президент билан ҳукумат амалга оширади. Вазирлар Кенгашини бошқарувчи бош вазирни президент тайинлайди.

Табиати. Мамлакат ҳудудининг катта қисмини Азанде қири (бал. 600—900 м) эгаллаган. Қирда кенг водийлар ва бал. 1300—1400 м ли гумбазсимон тоғлар кўп. Олмос, уран рудаси, лигнит, темирли кварцит конлари бор. Иклими экваториал муссонли иқлим; иссиқ, ёзи серёмғир. Энг иссяк, ойи (март)нинг ўртача т-раси 26—ЗГ, энг салқ-ин ойи (шим. да дек. ёки янв., жан. да июль ёки авг.)ники 21—25°. Йиллик ёғин шим. дан жан. га томон 1000—1200 мм дан 1600—1800 мм гача ортиб боради. Мамлакат жан. чегаралари бўйлаб МАРнинг асосий дарёси — Убанги (Конго дарёсининг ўнг ирмоги), шим. қисмидан Чад кўлига қуйилувчи Шари дарёси ирмоқлари оқиб ўтади. Дарёлар тўлиб оққан даврда кема қатнайди.

Ўсимликлар қоплами, асосан, саванна, айрим жойлари эса йилнинг қуруқ фаслида баргини тўкувчи сийрак дарахтли тропик ўрмонлардан иборат. Мамлакатнинг жан. қисмида дарё соҳиллари бўйлаб доим яшил ўрмонлар, энг чекка жан. даги қизилсариқ латерит тупроқларда сернам экваториал ўрмонлар ўсади. Ҳайвонот дунёси бой ва хилмахил. Йирик ҳайвонлардан фил, каркидон, буйвол, кийик, жирафа, йиртқичлардан арслон, қоплон, қашқир, сиртлон яшайди. Ўрмонларда маймун кўп. Дарёларда тимсоҳ учрайди. Ҳар хил қушлар, илонлар, калта-кесаклар, ҳашаротлар, жан. да цеце пашшаси бор. Андре-Феликс, Баминги-Бангоран, Сен-Флорис миллий боглари барпо этилган.

Аҳолисининг аксари қисмини санго тили шеваларида сўзлашувчи банда, гбайя, нгбанди, занде халқлари ташкил этади. Мамлакат жан. да банту тили оиласига мансуб халқлар (азанде, нгири, мака ва б.) яшайди. Пигмей кабилалари, шим. да Судан араблари ҳам бор. Расмий тили — француз тили. Аҳолининг аксарияти маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади, хри-стианлар, мусулмонлар ҳам бор. Аҳолининг 47% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Банги, Берберати, Босан-гоа, Бамбари.

Тарихи. МАРнинг энг қад. тарихи етарлича ўрганилмаган. Бир вақтлар бу ерда пигмейлар яшаганлиги ҳақида ривоятлар бор, кейинроқ бошқа негроид қабилалар ҳам пайдо бўлган. 19-а. да ҳоз. MAP ҳудудининг шим.-ғарбий қисми Багирма ва Вадаи давлатлари, 90-й. ларда эса Раббах давлати таркибига кирган. 1900 й. га келиб Франциянинг Убанги-ШариЧад мустамлакаси таркибига, кейинроқ бошқа француз мустамлакалари билан Франция Экваториал Африкаси таркибига киритилган. 1914 й. да Убанги-Шари (ҳоз. MAP) Чаддан ажратилди. 1958 й. Убанги-Шари Франция Ҳамжамияти таркибидаги мухтор республика деб эълон қилинди ва MAP деб атала бошлади. 1960 й. 13 авг. дан мустақил давлат. МАРда 1966 й. ҳарбий тўнтариш содир бўлиб, полковник Ж. Бокасса президент лавозимини эгаллади. 1976 й. да MAP консти-туцияли монархияга айлантирилди ва Марказий Африка империяси номини олди. Бокасса I император бўлди. 1979 й. яна бир тўнтариш натижасида император ағдариб ташланди, мамлакат яна республика деб эълон кдлинди. 1981 й. МАРда навбатдаги ҳарбий тўнтариш рўй берди. Ҳокимият Миллий тикланиш ҳарбий қўмитаси қўлига ўтди. Кон-ституциянинг амал қилиши тўхтатилди. 1993 й. 22 авг. ва 19 сент. да бўлиб ўтган умумий сайловда Марказий Африка халқи озодлиги учун ҳаракат парти-ясининг раҳбари Анж-Феликс Патассе 6 й. муддатга президент этиб сайланди. Янги конституция қабул этилди, фуқаро ҳукумати фаолият кўрсата бошлади. MAP 1960 й. сент. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 1 дек. — Республика эълон қилинган кун (1958).

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Марказий Африка халқи озодлиги учун ҳаракат партияси, 1979 й. да тузилган; Марказий Африка демократик уюшмаси партияси, 1987 й. да ташкил этилган; Демократия ва тарак,қиёт учун иттифоқ партияси, 1991 й. да асос солинган; Демократия ва ривожланиш учун ҳаракат партияси, 1993 й. да барпо этилган; Марказий Африка Рес-публикаси озодлиги учун ҳаракат партияси. Марказий Африка меҳнаткашлари касаба уюшмаси 1981 й. да тузилган.

Хўжалиги. MAP — иқтисодий жиҳатдан заиф аграр мамлакат. Ял пи ички маҳсулотда қ. х., ўрмон хўжалиги ва балиқчиликнинг улуши 41,6%, ишлаб чиқарадиган саноат улуши 8,8%, кон саноати улуши 2,9%ни ташкил этади. Иқтисодий фаол аҳолининг 85% қ. х. да банд. Қ. х. маҳсулотининг асосий қисмини майда деҳқон хўжаликлари беради. Асосий озиқ-овқат экинлари: маниок, тариқ, оқ жўхори, маккажўхори, шоли, банан, дуккаклилар. Экспорт учун пахта, кофе, шунингдек ер ёнғоқ, кунжут, мойли пальма, гевея, тамаки экилади. Чор-вачиликда қорамол, қўй, эчки боқилади. Дарёлардан балиқ овланади. Мамлакатнинг жан.-ғарбий қисмидаги ўрмонларда экспорт учун қимматбаҳо ёғоч тайёрланади.

Саноатида кончилик асосий ўринни олади: олмос ва уран қазиб олинади. И. ч. саноати қ. х. маҳсулотларини қайта ишлайдиган майда корхоналар (пахта ва кофе тозалаш, ёғмой, ун, сут-пишлок, з-длари ва б.)дан иборат. Тўқимачилик, кўн-пойабзал, бўёқ ф-калари, ғиштфаянс, кислород-ацетилен, тахта тилиш з-длари ва б. корхоналар бор. Йилига 96 млн. кВтсоатдан кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Мамлакатда т. й. йўқ. Автомобиль йўлларининг уз. 23,7 мингкм. Халқаро юкларнинг 95% даре орқали ташилади. Океанга чиқиладиган сув йўллари энг мухимидир. Конго-Убанги, Конго-Санга дарёлари ҳавзалари катта аҳамиятга эга. Банги, Зинга, Сало ва Нола портлари, Бангида халқаро аэропорт бор.

MAP четга олмос, пахта, кофе, ёғоч чиқаради. Четдан машина ва асбоб-ускуна, транспорт воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, доридармон, ёни-лғи келтиради. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари: Франция, Бенилюкс мамлакатлари, Япония, Германия, Италия, Испания. Пул бирлиги — африка франки.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. 1962 й. мамлакатда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга мажбурий таълим жорий қилинган. Давлат мактаблари билан бир қаторда хусусий мактаблар хам бор. Барча мактабларда болалар француз тилида ўқитилади. Бошланғич мактабларда ўқиш муддати 6 й. 4 й. лик умумий таълим коллежлари тўлиқсиз ўрта, 7 й. лик лицейлар тўлиқ ўрта маълумот беради. Ҳунар мактаблари, касб-ҳунар техника билим юртлари, техника коллежлари ва лицейлари ҳам мавжуд.

Бангида ун-т (1969 й. да ташкил этилган) ва Олий нормал (пед.) мактаб, тўлиқ олий маълумот бермайдиган бир қанча олий мактаблар бор. Илмий муассасалари: Бангида илмийтехника тадқиқот бюроси (1948), Демография тадқиқот маркази, Пастер ин-ти (1961), Пахта ва тўқимачилик саноати и. т. ин-ти, Марказий Африка Агрономия тадқиқот ин-ти (1948, Букокода). Банги унти, Букокодаги Агрономия тадқиқот ин-ти ва Бангидаги илмийтехника тадқиқотлари бюроси кутубхоналари мавжуд. Бангида мамлакат тарихий ёдгорликлари, чолғу асбоблари музейи, Бартелеми Богенда музей, санъат ва ҳунармандчилик миллий маркази бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви. Асосий газ. лари: «Журналь офисель де ла Репюблик Сантрафри-кэн» («Марказий Африка Республикасининг расмий газ.», француз тилида чиқадиган ҳукумат хабарномаси, 1974 й. дан), «Сонго» (санго халқи тилида чиқадиган кундалик газ., 1986 й. дан). Марказий Африка ахборот агентлиги ҳукумат ахборот агентлиги бўлиб, 1974 й. да ташкил этилган; Марказий Африка радиоэшиттириш ва телевидение хизмати, 1958 й. да тузилган, телекўрса-тувлар 1974 й. да бошланган.

Адабиёти илк ривожланиш босқичида. Асосан, фольклор шакллари: ишқий кўшиқлар, ёр-ёрлар, овчи қўшиқлари урф бўлган. Энг таникли ёзувчиси Пьер Махомбо Бамботе — «Африка қаҳрамони шарафига марсия» (Патрис Лумумбага бағишланган) ва «Икки то-ғам қўшиғи» достонларининг муаллифи. Бу ёзувчи бир неча ҳикоя ва бир пардали пьесалар ҳам ёзган.

Меъморлиги, тасвирий санъати, мусиқаси. MAP ҳудудида қад. масжидлар ва арабча услубдаги уйлар сақланиб қолган. Одатда, халқнинг турар жойлари — доирасимон ёки тўртбурчак шаклида гуваладан ва синчли қилиб, томи жуда тик нишабли тарзда қурилган. 19-а. дан европача иморатлар курила бошлади. Кейинги вактда Банги, Берберати, Бангасу ва б. шаҳарларда замонавий меъморлик усулларида кўп қаватли маъмурий бинолар ва турар жойлар қурилди.

Амалий ва тасвирий санъат турларидан ёғоч ўймакорлиги, тўқувчилик, кулоллик, металл ва фил суягидан узук, маржон шодалари, билагузуклар ясаш ривожланган. Пальма япроклари, похол ва ўтдан сават, бордон, қалпоқ, сумкалар тўқилади. Буйвол ва тимсоҳ терисидан халтача, картмон, китоб муқовалари ясалади. Ҳунармандлар мактаби ташкил топган.

Халқ маросимлари хор бўлиб айтиладиган қўшиқлар ва ниқоб кийиб ижро этиладиган оммавий рақслар билан ўтади. Яккахон бахшилар тарихий достонлар, масаллар, ривоятлар ва ишқий қўшикларни ижро этишади. Профессионал созандахонандалар ижоди алоҳида ўрин олади. Ндуму деб аталадиган дўмбра, макембе деб аталадиган қўнғироқ, нгомби деб аталадиган 2 торли арфа, қақилдоқ каби мусиқа асбоблари бор. Бангида миллий санъат мактаби бўлиб, унда мусиқа, рақс, драма асослари ўргатилади. Миллий музейда халқ санъати ва анъаналари бўлими ишлайди.

Loading...