МАРКАЗИЙ МИРЗАЧЎЛ КОЛЛЕКТОРИ

МАРКАЗИЙ МИРЗАЧЎЛ КОЛЛЕКТОРИМирзачўл ҳудудида қурилган энг катта коллектор. Мирзачўлни шим.ғарбий йўналиш бўйлаб иккига ажратиб туради, суғориш мавзеларининг шартли чегараси ҳисобланади. Коллекторнинг 18 км. ли бош қисми табиий чуқурликдан, давоми эса Дўстлик канали ва Жанубий Мирзачўл капали оралиғидаги энг паст жойлардан ўтади. Умумий уз. 85 км, чуқ. 3—7 м. Сув йиғиш майд. 335 минг га, сув сарфи 43 м3/с, қуйи қисмининг сув ўтказиш имконияти 90 м3/с. Коллектор зовур сувларини Мирзачўлнинг ғарбий чегарасидаги Арнасой паеттекислигига ташлайди. Марказий Мирзачўл Коллекторининг биринчи навбати 1954—57 й. ларда қурилган, 1966 й. да тўлиқ қуриб тугалланган. Коллектор Мирзачўлнинг қадимдан суғориладиган ерларининг бир қисмига ва, асосан, янги суғориладиган майдонларига хизмат кўрсатади. Коллекторга суғориладиган мавзелардан Жетисой (32,4 км), Боёвут (32,3 км) коллекторларининг суви ўз оқими билан ва Сардоба коллекторининг суви насос ст-яси ёрдамида, янги суғориладиган мавзелардан эса МК-6 (15,1 м3/с), МК-7 (42,2 м3/с), МК-9 (11,4 м3/с) ва б. бир қанча хўжаликлараро ва хўжалик коллекторлари суви қу-йилади.

Loading...