МАРКАЗИЙ ЯКУТИЯ (ВИЛЮЙ) ПАСТТЕКИСЛИГИ

МАРКАЗИЙ ЯКУТИЯ (ВИЛЮЙ) ПАСТТЕКИСЛИГИЛена дарёсининг ўрта ва қуйи, шунингдек, Вилюй ва Алдан дарёларининг қуйи оқимларидаги текислик. Кенглик бўйлаб 550 км га чўзилган. Бал. 2000—4000 м. Ер юзаси лёссимон, қумоқ ва қумлардан тузилган. Кўп йиллик музлаб ётган жинслар, ботқоқлик ва термокарст кўллари кўп. Иклими кескин конти-нентал. Янв. нинг ўртача т-раси — 45°, мутлақ минимум — 63°, июлнинг ўртача т-раси 17°, мутлақ максимум 39°. Йилига 300 мм ёғин тушади. Йиллик ўртача т-ра — 9°, —12° бўлганидан абадий музлаб ётган ерлари бор (замини 200—300 м чуқурликкача музлаб ётади), езда устки қисмигина эрийди ва шу жойларда деҳқончилик қилиш мумкин. Тупроқлари кам подзоллашган карбонатли, подзолли-глейли, торфли-глейли ва ўтлоқи аллювиал тупроклар. Дарахтлардан, асосан, даурия тилоғочи, қарағай, қайин, тоғтерак ўсади. Олмос, кумир, газ, нефть конлари бор.

Loading...