МАРКО ПОЛО

МАРКО ПОЛО (Marko Polo) – (1254 — Венеция — 1324.8.1) — италиялик сайёҳ ва ёзувчи. Марко Поло 1271—75 й. ларда венециялик савдогарлар билан бирга кемада Кичик Осиё я. о. нинг жан.-ша-рқий соҳилларига, у ердан Бағдод, Басра, Табриз ва Кермонга келган, сўнгра Балх, Қашқар, Хотан, Кампичу (Гань-чжоу) ш. лари ва Гоби чўлини кесиб ўтиб Қорақурумга етиб борган. М. П. Хитойда 17 йил яшаган, Хубилайхон саройида 1292 й. гача унинг хизматида бўлган. У мамлакатнинг турли вилоятларини бориб кўрган. М. П. Хонбалиқ (Пекин) ш. дан мьянмаликларнинг илк давлати Паганнинг 11 —13-а. лардан пойтахти бўлган Паган ш. га (мамлакат марказида) саёҳат қилиб, яна орқага қайтган. Сўнгра Жан. Хитой денгизи, Бенгалия қўлтиғи, Арабистон денгизи, Эрон орқали 1295 й. ватанига қайтиб борган.

Рустичано билан бирга «Марко Поло китоби»ни (1298) ёзиб қолдирган. Бу асар Кавказ халқ^ари, Эрон, Хитой, Монголия, Ҳиндистон, Индонезия ва б. мамлакатлар географияси, этнографияси ва тарихи ҳақида муҳим маълумотлар беради; шунингдек, унда халқ удумлари, ривоятлар, эртаклар ҳам бор. Бошқа Европа тилларига таржима қилинган бу китоб 14—16-а. ларда яшаган денгизчилар, ёзувчилар ва хариташунослар (жумладан X. Колумб ва Л. Ариосто)га таъсири катта бўлган.

Loading...