МАРКОВ Михаил Никитович

МАРКОВ Михаил Никитович (1910.17.10, Тошкент — 1985.14.8) — пахта териш машиналари конструктори. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи (1964). «Ташсельмаш» з-дида катта техник-конструктор (1939—41), катта муҳандис-конструктор, катта муҳандисконструктор гуруҳи раҳбари (1941—46). Пахтачилик машиналари бўйича Давлат махсус конструкторлик бюросида турли лавозимларда ишлаган. (1946—85). Марков раҳбарлигида СХМ—48 маркали дастлабки пахта териш машинаси яратилди (1949). Марков 1964 й. дан бошлаб ишлаб чиқарилган икки қаторли XT—1,2 маркали, териш аппаратлари олд қисмига жойлаштирилган пахта териш машинасининг осма қурилмаси системасини ишлаб чиқишда қатнашган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989).