МАРМАР ДЕНГИЗИ — Атлантика океанининг қурукликлар ўртасидаги денгизи. Европа билан Кичик Осиё я. о. оралирида. Босфор бўғози орқали Кора денгиз б-н, Дарданел бўғози орқали Эгей денгизи билан туташган. Майд. 12 минг км2. Уз. 280 км, эни 80 км гача. Энг чуқур жойи 1273 м. Ер пустила катта синиклар пайдо бўлиши натижасида вужудга келган. Соҳиллари, асосан, тоғли, жан. ва шим. да кучли парчаланган. Шим. қирғокларига яқин жойларда сув ости рифи куп. Мармар, Шаҳзода о. лари ва б. ороллар бор. Денгиз қишда ҳам музламайди. Сувининг юза қисмидаги т-раси қишда 8—9°, езда 29° гача кўтарилади. Шўрлиги шим. да 20%о дан жан. да 25—26%о гача. Мармар денгизининг гидрологик режими сувнинг бўғозлар орқали Қора ва Эгей денгизлари суви билан алмашиниб туришига боғлиқ. Мармар денгизининг ўсимлик ва ҳайвонлари Ўрта денгизникига ўхшаш. Балиқ (скумбрия) овланади. Мармар денгизи орқали Қора денгиздан Ўрта денгизга бориладиган муҳим алоқа йўллари ўтган. Шим. соҳилида Истан-бул ш. жойлашган.