МАРНА

МАРНАФранция шим. даги дарё, Сена дарёсининг ўнг ирмоғи. Уз. 525 км, ҳавзасининг майд. 12,7 минг км2. Лангр платосидан бошланиб, Париж ҳавзаси бўйлаб оқади ва Париж ш. яқинида Сена дарёсига қуйилади. Ўртача сув сарфи 100 м3/сек. Асосан, ёмғир сувидан тўйинади. Қишда тўлиб оқади (сув сатҳи 4—5 м гача кўтарилади). Кема қатнайди. Каналлар орқали Рейн ва Сена дарёлари ҳавзаси билан боғланган.

Prev Article

МАРМЕЛАД

Next Article

МАРОКАНДА