МАРОДЁРЛИК

МАРОДЁРЛИК (франц. maraudeur — талончи) — ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларнинг бир тури; ҳалок бўлганларнинг ёки ярадорларнинг буюмларини эгаллаш. ЎзР Жиноят кодекси бўйича, бундай жиноятни содир этганлар 5 й. дан 10 й. гача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Халқаро ҳуқукда Мародёрлик кенгроқ маънода қўлланилади (душман ҳудуди аҳолисини талаш ҳам шундай жиноят ҳисобланади) ва унга халқаро тусдаги ҳарбий жиноят сифатида қаралади.

Loading...