МАРОКАШ — Марокаш давлатининг жан.-ғарбий қисмидаги шаҳар. Баланд Атлас тоғларининг шим. этагида. Марокаш вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1 млн. киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакат жан. қисмининг муҳим иқтисодий маркази. Озиқ-овқат, кимё, тўқимачилик, ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Савдоҳунармандчилик маркази. Қўлда гилам, бадиий матолар тўқилади, ёғоч ва теридан турли буюмлар ясалади. Қишки курортлари бор. Туристлар куп келади.
Шаҳарга 1062 (баъзи маълумотларга кўра, 1060) й. да асос солинган. Марокаш карвон йўллари кесишган ерда жойлашганлигидан тез орада йирик савдо марказига айланган. 1554—1659 й. ларда Марокаш давлатининг пойтахти. W12 й. да Марокаш устидан Франция протектората ўрнатилгач, Марокашнинг сиёсий мавқеи пасайди.
Меъморий ёдгорликлардан Қутубия масжиди (1153), Бин Юсуф мадрасаси (1565), Бақия саройи (1894—1900), мақбаралар ансамбли (16-а. 2-ярми) ва б. сақланган. Музейлар, ун-т бор.