МАРОСИМ ҚЎШИҚЛАРИ — мусиқий фольклоруптт асосий ва қад. турларидан. Турли (мавсум, меҳнат, оилавий, диний ва б.) маросимлар жараёнида ижро этиладиган қўшиқлар. Маросим қўшиқларининг матни, асосан, халқ тўртликлари ва байтларидан иборат бўлиб, шакли банд ёки банднакарот хусуси-ятларига эга бўлади. Маросим қўшиқлари ҳар бир маросимнинг ички ғояси ва мазмунини шеър ва куй-оҳангларнинг муштараклигида бадиий ифодалаб, тадбир қатнашчиларининг руҳий ҳолатига таъсир ўтказади. Ўзбек халқ мусиқа ижодида мавсумий Маросим қўшиқларидан «Бойчечак», «Сует хотин», «Лола», «Сумалак», «Қўш» ва б; оилавий Маросим қўшиқларидан Алла, Ёр-ёр, Ўлан, Марсия кабилар; диний айтимлардан «Китобхонлик», «Зикр», «Рамазон»; табобат қўшикларидан «Кўч», «Дам солиш» ва б. ҳозиргача сақланиб келган. Маросим қўшиқлари кўпчилик (мас, «Бешқарсак», «Нақш», «Ёр-ёр»), якка ҳолда («Алла», «Келин салом») ҳамда айтишув тарзида (лапар ва б.) ижро этилади. Ҳоз. дав-рда баъзи Маросим қўшиқлари болалар («Оқ теракми, кўк терак», «Ёмғир ёғалоқ» кабилар) ёки давра (мас, «Бешқарсак») ўйинлари сифатида ҳам ижро этилмоқда.